“Uchqo`rg`on-yog`”
aksiyadorlik jamiyati акциядорлари
Д И Қ Қ А Т И га
“Uchqo`rg`on-yog`” aksiyadorlik jamiyati кузатув кенгаши 2018 йил 12 апрелдаги йиғилиш қарорига асосан 2018 йил 05 май куни соат 12-00 да Наманган вилояти Учқўрғон шаҳри, Қурбоналиев кўчаси 2-уй, Жамият мажлислар залида 2017 хўжалик-молия йили якунларига бағишланган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2018 йил
12 апрел ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2018 йил 1 май.
Акциядорларнинг умумий йиғилишига келган акциядорларни ёки уларни вакилларини рўйхатга олиш соат 11:00 дан - 12:00 гача амалга оширилади.
КУН ТАРТИБИ:
1) Жамиятда 2017 йил корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан баҳолаш хулосасини тинглаш ва кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
2) Жамият бошқаруви раисининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
3) Жамият тафтиш комиссиясининг 2017 йил натижалари бўйича хисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида;
4) “IQTIDOR AODIT INFORM”маъсулияти чекланган жамияти томонидан жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий аудит стандартларига асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.
5) “KONSAUDITINFORM” агентлиги маъсулияти чекланган жамияти томонидан жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини халқаро аудит стандартларига асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.
6) Жамиятнинг 2017 йил учун бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида;
7) Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш ва дивидендлар миқдори хамда дивидендлар бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисида;
8) Жамиятнинг 2018 йилга бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида
9) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
10) Жамият тафтиш комиссия аъзоларини сайлаш тўғрисида;
11) Жамият бошқаруви раисини сайлаш
12) Жамият кузатув кенгаши томонидан жамият бошқаруви аъзолигига тавсия қилинган номзодлар билан меҳнат шартномасини узайтириш уни қайта тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида;
13) 2017 йил жамиятда корпоратив бошқаруви тамойилларига риоя қилиниши юзасидан “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” Давлат корхонасининг баҳолаш хулосасини хулосаларини мухокама қилиш тўғрисида.
14) Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави ва ички Низомларини тасдиқлаш тўғрисида;
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Uchqo`rg`on-yog`» АJ га душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.
Мурожаат учун телефонлар : тел/факс (0369) 462-37-84,
(+99895) 303-88-23
Жамият кузатув кенгаши.