Ҳурматли акциядорлар!
“Uchqo`rg`on-yog” АЖ бошқаруви жамиятнинг кузатув кенгашининг 2019 йил 07 февралдаги мажлисида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилади:
2019 йил 23 феврал куни соат 11-00 да Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳри, Қурбоналиев кўчаси, №2 уйда жойлашган “Uchqo`rg`on-yog” АЖ мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорларнинг умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини ҳамда умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
2. “Uchqo`rg`on-yog” АЖ кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш;
3. “Uchqo`rg`on-yog” АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.
4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестри 07.02.2019 йил ҳолатига, шунингдек умумий йиғилишни ўтказиш учун акциядорлар реестри 19.02.2019 йил ҳолатига шакллантирилсин.
5. Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга Жамият веб-сайти орқали, оммавий ахборот воситалари орқали, электрон почта орқали хабар қилиш белгилансин.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 23 феврал куни соат 10-00 дан 10-50 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 19.02.2019 йил холатига шакллантирилади.
Жамият акциядорлари кун тартибидаги масалалар билан боғлиқ ахборот (материаллар) билан ҳар иш куни соат 14-00дан 18-00га қадар жамият биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун:
Жамият расмий корпоратив веб сайти:www.uchkurqonyog.uz
Электрон почта манзили:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.">Uchqo`rg`on-yog @exat.uz, Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Телефон: 0(369)4623784, +99895-505-88-23
Жамият бошқаруви