“Uchqo`rg`on-yog`”aksiyadorlik jamiyati акциядорлари ДИҚҚАТИГА
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2021 йил 05 июлдаги қарорига асосан жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 31 июль куни, Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳар, Қурбоналиев кўчаси, 2 - уйда жойлашган «Учқўрғон-ёғ» АЖ мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат15:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:50 да тугатилади Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2021 йил 27 июль куни ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..">Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..
Йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссиясини тасдиқлаш.
2. «Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
3. Кузатув кенгашининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича хисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятда 2020 йил давомида корпоратив бошқаруви тамойилларига риоя қилиниши юзасидан холис бахоловчи хулосасини мухокама қилиш ва тасдиқлаш.
5. Жамият бошқаруви раисининг 2020 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
6. Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил натижалари бўйича хисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.
7.“Konsfuditinform” агентлиги маъсулияти чекланган жамияти томонидан жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва халқаро аудит стандартларига асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича хисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2020 йил учун бухгалтерия баланси хамда фойда ва зарарлар хисоботларини тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг 2020 молия-хўжалик йили бизнес-режасини тасдиқлаш.
11. Жамият кузатув кенгаши таркибий миқдорини 7 кишидан 5 кишига ва жамият тафтиш комиссияси таркибий миқдорини 3 кишидан 1 кишига қисқартириш ва умумий йиғилиш мухокмасига киритиш тўғрисида.
12. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
13. Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш.
14. Жамият бошқаруви раисини сайлаш.
15. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш(мехнат шартномасини узайтириш уни қайта тузиш ёки бекор қилш).
16. Жамият молия-хўжалик фаолияти йилида 2020 йилда етиштирилган пахта чигитини биржа савдоарида сотиб ва айланма маблағларни тўлдириш учун Ўзбекистон Республикаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Тошкент вилояти минтақавий филиалидан
50 (эллик) миллиард сўм миқдори эквивалентида кредит олишга розилик бериш ва кредит таъминоти учун жамиятнинг бино-иншоатларининг юир қисмини гаровга қуйиш хақида.
17. Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш хақидаги Низомларни янги тахрирда тасдиқлаш.
18. Жамият Уставини янги тахрирда тайёрлаш ва жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши мухокамасига киритиш.
19. Жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштирилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хисобот тинглаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳри, Қурбоналиев кўчаси, 2-уйда жойлашган «Учқўрғон-ёғ» АЖда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: (998 95) 303-88-23
Кузатув кенгаши
07.07.2021