“Uchqo`rg`on-yog`”aksiyadorlik jamiyati акциядорлари ДИҚҚАТИГА
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«Учқўрғон-ёғ» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2022 йил 01 июндаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик хисобот умумий йиғилишини 2022 йил 30 июнь куни соат 12-00 да Тошкент шахри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси 8а-уйда ўтказилади. Йиғилиш соат15:00 да бошланади
Йиғилиш кун тартиби:
1) Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссиясини тасдиқлаш;
2) Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
3) Кузатув кенгашининг 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
4) Жамиятда 2021 йил давомида корпоратив бошқаруви тамойилларига риоя қилиниши юзасидан ООО “Premium Finance” корхонасининг баҳолаш хулосасини мухокама қилиш ва тасдиқлаш;
5) Жамият бошқаруви раисининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш;
6) Жамият тафтиш комиссиясининг 2021 йил натижалари бўйича хисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
7) “Коnsadiтinform” агентлиги маъсулияти чекланган жамияти томонидан жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва халқаро аудит стандартларига асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш;
8) Жамиятнинг 2021 йил якунлари буйича бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш;
9) Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш;
10) Жамиятнинг 2022 молия-хўжалик йили бизнес-режасини тасдиқлаш;
11) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
12) Жамият тафтишчисини сайлаш;
13) Жамият бошқаруви раисини сайлаш;
14) Жамият бошқарув аъзоларини сайлаш (меҳнат шартномасини узайтириш уни қайта тузиш ёки бекор қилиш);
15) Жамият кузатув кенгаши, ижроия органи ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2022 йил 1 июнь кунига, жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестр) 2020 йил 24 июнь кунига шакллантирилади.
Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик хисобот умумий йиғилиши ўтказилиши хақида акциядорларга жамият веб-сайти, оммавий ахборот воситалари, электрон почта ва ёзма равишда почта орқали хабар берилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 30 июнь куни соат 11-00 дан 11-50 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахслар шахсни тасдиқловчи хужжат, вакиллари белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ишончнома хамда юридик шахслар эса ишончнома билан келишлари шарт.
Жамият акциядорлари кун тартибидаги масалалар билан боғлиқ ахборотлар(материаллар) билан хар иш куни соат 14-00 дан 17-00 гача жамиятнинг режа бўлмида танишишлари мумкин.
Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.uchkurqonyog.uz
Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..">Uchqo`rg`Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.. Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. Телефон: (369)462-37-84,